Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 миллионга етди
18.09.2020 11:22,  
59

Дунёда COVID-19 инфекцияси аниқланган инсонлар сони 30 миллионга етди. Коронавирусга доир статистикани реал вақт режимида бериб борувчи Жонс Хопкинс университети маълумотлари бундан дарак бермоқда. Коронавирусга чалинганлар сони 14 сентябрдан буён яна бир миллионга кўпайди.

Коронавирусга чалинганлар сони бўйича етакчилар:

  • АҚШ – 6,7 млн;
  • Ҳиндистон – 5,1 млн;
  • Бразилия – 4,4 млн;
  • Россия – 1,1 млн;
  • Перу – 744 минг.

Энг кўп АҚШ (198 минг), Бразилия (134 минг), Ҳиндистон (83 минг), Мексика (72 минг) ҳамда Буюк Британия (42 минг) фуқаролари вафот этган. Ўзбекистон (415) бу рўйхатда 73 ўринда.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида коронавирус аниқланиши ва ўлими статистикаси:

  • Қозоғистон – 107 134 (1671 киши вафот этган);
  • Ўзбекистон – 49 994 (415);
  • Қирғистон – 45 244 (1063);
  • Афғонистон – 38 872 (1436);
  • Тожикистон – 9 214 (73).
  • Туркманистон – расман 0.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сентябрь ойида бир неча маротаба кунига коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайганлигини қайд этди. Австрия ва Чехия аллақачон иккинчи тўлқин бошланганлигини эълон қилишди. Исроил қаттиқ карантин чекловларига қайтган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди.

 

 

 

 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан