Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёдаги энг ноодатий темир йўллар еттилиги (фото)
5.11.2019 11:13,  
1649

Темир йўлларнинг ташкил этилиши саноат асрининг энг кўзга кўринарли ютуқларидан бири. Сўнгги йилларда турли хил поездлар учун турлича темир йўллар барпо қилинди. Бу йўлларнинг айримлари экзотик жойлардан ўтади. Сиз бундай ажойиботларни дунё бўйлаб топишингиз мумкин. Ҳозирги шарҳда эса улардан энг яхшилари билан танишинг.

Блумер кесмаси

Американинг энг бой штати Калифорниядаги илк темир йўлларидан бири Блумер кесмаси ҳисобланади. Мазкур йўл тепаликлар орасидан ўтгани билан бошқаларидан ажралиб туради. Йўл 1860-йилларда ёғочдан қурилганган бўлиб, унинг узунлиги 150 метрни ташкил этади. Ўша вақтда одамлар бу қурилишга “дунёнинг саккизинчи мўжизаси” дея таъриф беришган.

19-қаватдан ўтган темир йўл

Хитойнинг Чаутсин шаҳрида ноодатий кўп қаватли уй бор. Меъморлар бу уйнинг қаватлари орасидан темир йўл кесиб ўтган. Сизга ғалати туюлиши мумкин, лекин аҳолиси ўта зич яшайдиган бу шаҳарда яшовчилар учун бунинг ажабланарли жойи йўқ.

Ханойдаги поезд

Буниси Хитойникидан ҳам қизиқарлироқ. Вьетнамда, жумладан унинг пойтахти Ханойда дунёдаги энг тор кўчалардан ўтадиган темир йўлларни кўришингиз мумкин. Маҳаллий аҳоли учун ушбу темир йўлнинг ташкил этилиши узоқ вақтдан бери хавфли бўлиб кўринмаган. Тасаввур қилинг! Нон олиш учун дўконга бораман десангиз, ташқаридан поезд ўтяпти. Шартта поездга чиқиб олиб, қайтишда пиёда қайтаверасиз:)

Ҳинденбургдамм

Германияда ажойиб Ҳинденбургдамм тўғони мавжуд. Ажойиблигига сабаб, тўғон юқорисадан 11 километрлик темирйўл ўтган. Бу йўл Силт ороли билан материк ўртасидаги масофани боғлаб туради. Ушбу муҳандислик мўъжизаси 1927 йили яратилган. Ундан ҳар куни 100 дан ортиқ поездлар ўтади.

Энг узун тунел

Готард базис тунели дунёдаги энг узун темир йўлларидан бири саналади. Тунел Швейцария Алпи орқали шимолий ва жанубий Европани юқори тезликда боғлайди. Унинг узунлиги 57 километр. Мажмуанинг расмий очилиши 2016 йилда бўлиб ўтди.

Виадук

Швейцариянинг Брусио коммунаси (тумани)да ажойиб айлана ҳосил қилган Виадук темирйўлини учратиш мумкин. Айланма йўлнинг узунлиги 110 метрни ташкил этади.

Аеропортнинг учиш-қўниш йўлагини кесиб ўтган темир йўл

Янги Зеландияда, Гисборн аэропортида, учиш-қўниш йўлаги бўйлаб энг ғайриоддий темир йўл бор. Самолётлар қўнишни ёки парвоз қилишни бошлаганда, темир йўлнинг ушбу қисмида бўлган барча поездлар дарҳол тўхтайди.

Бонус. Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли. Ушбу рўйхатга кирмаган бўлса-да, Ўзбекистоннинг янги тарихидаги муҳим иқтисодий ютуқлардан бири бўлган ушбу темир йўл ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдик. Узунлиги 223 км бўлган темир йўллар мамлакатимиз жанубидаги вилоят Сурхондарёни бошқа минтақалар билан боғлайди. 1800 метр баландликдан ўтадиган темир йўллар нафақат тоғлардаги тунеллар орқали, балки тоғлар тепасидаги чўққилар устидан ҳам ўтган. Тоғлар оралаб темир йўл учун устунлар ҳам қад ростлаган. 1800 метр баландликдан ўтадиган йўл учун мўлжалланган устунларнинг баландлигини тасаввур қилаверинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан