Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дуров "барча iPhone эгалари"ни ташвишлантирадиган еттита сабабни айтди
29.07.2020 12:08,  
501

Аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Apple ширкатини иловалар дўконини 30% комиссия олаётгани учун монополликда айблаган эди. Июнь ойида Дуров Apple ва Google компаниялари нарх сиёсатини танқид қилган, унинг сўзларига кўра, стартапларни ва бутун саноатни йўқ қилмоқда.

Энди Дуров ўз Telegram каналида Apple'нинг иловалар дўконидаги комиссия туфайли "ҳар бир iPhone эгаси ташвишланиши" керак бўлган еттита сабабни санаб ўтди. Telegram асосчиси фикрича, компаниянинг ишлаб чиқарувчилар учун қўллаётган нарх сиёсати туфайли унинг смартфонлари эгалари:

Барча иловалар ва рақамли харидлар учун қўшимча тўлашмоқда

"Apple смартфон сотаётганида таннархидан бир неча юз доллар кўпроққа сотишига қарамай, сиз App Store'дан олаётган ҳар бир иловангиз учун қўшимча ҳақ тўлашингиз керак. Бошқача айтганда, сиз тўлаб бўлган нарсангиз учун тўлашни давом эттирасиз ", - деб ёзади Дуров.

Айрим дастурчилар тайёрлаган контентлар кўринмайди (цензура) 

Телеграм асосчисининг сўзларига кўра, Apple 30 фоизлик "солиқ" олиш учун компанияга керак бўлган тўлиқ назоратни амалга оширади, иловаларни цензуралайди. Дуровнинг сўзларига кўра, дастурчиларга iPhone эгаларига айрим контентлар айнан Apple'нинг сўровига биноан яширинганлигини айтиб бериш тақиқланган.

Хавфсизликнинг йўқлиги

App Store'дан бирорта илова юклаб олиш учун, аввало Apple'да ҳисоб очиш ва уни юритиш керак. Шундан кейин юклаб олаётган ҳар бир иловангиз ва ҳатто билдиришномаларгача Apple ҳаракатларингиздан бохабар бўлади, деб таъкидлайди Дуров. Айнан "30% лик солиқ" ичида сизнинг хавфсизлигингиз ҳам сотилади, қўшимча қилади у. 

Иловалар янгиланиши секинлашмоқда

Телеграм асосчиси таъкидлаганидек, Apple компаниясининг сиёсати туфайли дастурлар янги версиясини чиққандан бир неча кун ёки ҳафта ўтгач янгиланади. Дуров бунда Apple'нинг модераторларини айблайди, улар "ҳеч қандай сабабсиз" янгиланишларни тасдиқлашни кейинга қолдирган. "Миллиардлаб иловалардан олинаётган комиссиялари билан" компания қўшимча модераторларни ёллаши мумкин, дейди Телеграм асосчиси.

Иловалар хилма-хиллиги чекланмоқда

Иловалар яратувчилари Apple'га ҚҚС тўлашга сарфлаётган пулини қўшимча маошларга, дастурий таъминотни, ишлаб чиқаришни ва маркетингни яхшилашга сарфлашлари мумкин. Дуров, "солиқсиз" кўплаб компанияларнинг иловалари даромадлироқ бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Ҳозирда буларнинг аксарияти "30%" туфайли банкротликка юз тутмоқда. 

Кўпроқ реклама кўришмоқда

Кўплаб илова яратувчилар харажатларни қоплаш учун фойдаланувчиларга рекламаларни тақдим этишлари керак. "Apple компаниясининг сиёсати бутун Интернет индустрияни иқтисодий жиҳатдан шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан мақбул бўлган бошқа бизнес моделларидан фойдаланиш ўрнига маълумотларни ва фойдаланувчилар эътиборини сотишга мажбур қилмоқда", - дея шикоят қилади Дуров.

Сифатсиз иловалар юклаб олишмоқда

Ишлаб чиқувчилар Apple компаниясининг комиссиясини тўлашга сарфлаган пуллари машҳур иловаларни (рекламалардан) тозалашга сарфланиши мумкин, деб ҳисоблайди Телеграм асосчиси. "Бугунги кунда бу миллиардлар Apple компаниясининг оффшор ҳисобларида чанг тўплайди ва инсониятга фойда келтирмайди. Бу пулни берган илова муаллифлари ўзларининг ишланмаларини яхшилаш учун манбаларни топишга ҳаракат қилмоқдалар", деб ёзади Дуров, натижада iPhone эгалари паст сифатли хизматлардан фойдаланишади деган хулосага келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан