Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ академияси педагогларни ишга таклиф қиляпти
11.08.2020 14:05,  
2621

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги ҳамда «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги низомларга асосан, чуқур касбий билим ва илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилиятга эга бўлган, олий таълим муассасалари педагог кадрлари учун қўйилган малака талабларига (охирги 3 йилда педагогик малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган) ҳамда илмий даража ва унвонга эга (шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга) педагог кадрлар қуйидаги фанлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясининг профессор-ўқитувчи лавозимларига танлов асосида ишга таклиф қилинмоқда:

  • гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар (мантиқ, социология, диншунослик, иқтисод);
  • жиноий-ҳуқуқ фанлари ва криминалистика (криминалистика, халқаро ҳуқуқ);
  • давлат ҳуқуқи ва умумий ҳуқуқ фанлари;
  • хорижий тиллар (араб тили, дарий тили, турк тили, урду тили, пушту тили, форс тили, инглиз тили, немис тили, француз тили, рус тили).

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Академиясида ишлашни хоҳловчи, юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи педагог кадрлар 2020 йилнинг 20 августига қадар ДХХ Академиясига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 20-уй) ёки 71-252-92-30 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Танловда қатнашишни хоҳловчилар тақдим этадилар:

  • 1. Академия бошлиғи номига ариза;
  • 2. Сўровнома (маълумотнома, объективка, таржимайи ҳол), 4 дона 3х4 ҳажмдаги рангли фотосурат;
  • 3. Олий маълумот тўғрисидаги ҳамда илмий даража ва унвон бўйича дипломлар нусхаси;
  • 4. Малака ошириш курсларида ўқиганлиги ҳақида (хорижий тиллар бўйича педагог кадрлар тил билиш даражаси тўғрисида) гувоҳнома;
  • 5. Меҳнат дафтарчаси нусхаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан