Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ бир қанча шахсларни жиноят устида қўлга туширди
22.10.2021 08:45,  
166

Учтепа ва Миробод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир кўра, «Z.F.» МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари С.Ж. ва Р.А.лар фуқаро А.га шифокор рецептисиз, кучли таъсир қилувчи 1 дона «Тропикамид» ва 6 дона «Зардекс» номли дори воситаларини 200 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 329 дона «Карбамазепин» 45дона «Зардекс» ва 27 дона «Тропикамид», номли дори воситалари сақланилаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, «F.M.» МЧЖга қарашли дорихонада сотувчиси С.Р. хорижда ишлаб чиқарилган 2 дона «Зардекс»  номли дори воситасини харидорга 40 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 101 дона «Зардекс», 68 дона «Регапен», 20 дона «Тропикамид» ҳамда С.Р.нинг автотранспорт воситасидан яна 120 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан