Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ собиқ ИИБ ходимини қўлга олди
2.10.2021 09:03,  
315

Муборакда ўзини прокуратура ходими деб таништириб, одамларни чув туширган собиқ ИИБ ходими ва унинг шериги қўлга олинди.

Жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари ДХХ Муборак шаҳар бўлинмаси ва департамент Муборак туман бўлими, ДХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Муборак тумани прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

«Nasafnews» манбасининг хабар беришича, тезкор тадбирда ўзини прокуратура ходими деб таништириб юрган 41 ёшли аввал судланган собиқ Ички ишлар бўлими ходими К.Ж. ва 35 ёшли Муборак туманида яшовчи Э.З.лар ушланган.

Улар 1991 йилда туғилган фуқаро О.Ж.ни «Eriell» компаниясига ишга киритиб қўйишини айтиб, алдов йўли билан 3000 АҚШ доллари талаб қилган. Фирибгарлар 1000 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, олиб борилган суриштирувлар давомида К.Ж. ва Э.Л.лар ишга киритиб қўйишини айтиб алдов йули билан Муборак туманида яшовчи фукаролар С.Н.дан 1000 АКШ доллари, Ю.С.дан 1000 АКШ доллари ва А.У.дан 10 000 000 сўм қийматидаги пул маблағларини олганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан