Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ Сурхондарёда қарийб 116 кг гиёҳванд моддаларини мусодара қилди
20.11.2021 16:37,  
135

Сурхондарё вилоятида 33 ёшли фуқаро 28 кг 895 гр “опий” ҳамда 2 кг “гашиш” моддаларини, шунингдек, бошқа бир ҳолатда эса муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганликлари учун судланган, 59 ва 51 ёшли ака-ука 9 кг 161 гр “опий” ва 446 гр “героин” моддаларини сотиш мақсадида қабул қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Қайд этилишича, ҳар икки ҳолатда ҳам гиёҳванд моддалар афғонистонлик наркокурьерлар томонидан Ўзбекистонга олиб ўтилган.

Шунингдек, Сариосиёда кузатилган ҳолатда тожикистонлик наркокурьферлар томонидан туманнинг тоғли ҳудудига ўтказилиб, хуфия жойга беркитиб кетилган 28 кг 506 гр “опий” моддасини қабул қилиб олган, 31 ёшли фуқаро ушланди.

Термиз шаҳрида ўтказган тезкор тадбирида эса 1969, 1970 ва 1990 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро 481 гр "опий" моддасини 9,4 мингга сотган вақтда қўлга олинди.

Термиз туманида "Мангузар" ЙПХ масканидан ўтиб, вилоят маркази томон ҳаракатланаётган Spark тўхтатилган.

Автомашина кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи, 34 ёшли Тожикистон фуқароси ва Деновлик 36 ёшли маҳаллий фуқарога тегишли юк сумкаларида Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 45 кг 913 гр “гашиш” борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 67 кг 43 гр “опий”, 47 кг 913 гр “гашиш” ҳамда 446 гр “героин” гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан