Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ халифаликка даъват этувчи видеоларни тарқатиб келган шахсни аниқлади
22.04.2022 22:44,  
176

Интернетдаги ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор.

 Аммо айримлар бу тармоқлар орқали ҳамма маълумотларни бир-бирига улашиш, тарқатиш мумкин, деб ўйлаб хатога, ҳатто жиноятга йўл қўймоқда.

Давлат хавфсизлигига путур етказадиган, хусусан, Ўзбекистонда  тақиқланган диний маъруза ёки видеоматериалларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор тадбир давомида Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи А.А.нинг “Redmi 6 А” русумли телефон аппарати кўздан кечирилган. Шунда “Телеграм” ижтимоий тармоғида унинг шахсий телефон рақамига очилган профилига хорижий давлатга тегишли рақам фойдаланувчиси ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси С.А.дан Шайх Обидхон қорининг “Олимларимизни ҳимоя қилайлик”, Муҳаммад Рафиқ қорининг “Исломий сиёсат ва халифалик нима?” ва Рашод қорининг “Халифалик ҳақида” номли маърузалари келгани аниқланди. Бу видеоматериалларни у бошқаларга ҳам тарқатгани маълум бўлди.

Ушбу маърузалар DVD+R дискига кўчириб олиниб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага юборилди.

Қўмитанинг хулосасига кўра, ушбу видеоматериаллар амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга қаратилган, уларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш тақиқланган.

Давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қиладиган ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159 ва 244-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан