Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕЧЛ. «Ювентус» Португалияда ютқазди. «Боруссия» Д сафарда «Севилья»ни мағлуб этди
18.02.2021 08:26,  
103

Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финал доирасида яна икки ўйин бўлиб ўтди. 

«Ювентус» сафарда «Порту»га имкониятни бой берди. Ҳар икки бўлимнинг 1-дақиқасида киритилган тезкор голлар мезбонларга ғалаба келтирди. Ўйин охирида Кьеза ягона жавоб тўпини киритди.

«Боруссия» Д меҳмонда «Севилья» устидан ғалабага эришди. Мезбонлардан Сусо ва де Йонг тўп киритишган бўлса, дортмундликлардан Ҳоланд дублга эришди, яна бир гол Дауд ҳисобига ёзилди.

Ушбу жуфтликларда жавоб баҳслари 9 мартда бўлиб ўтади.  

ЕЧЛ, 1/8 финал, 17 февраль

Порту — Ювентус 2:1

Голлар: Тареми (1), Марега (46) — Кьеза (82).
Порту – Марчесин, Манафа, Сануси, Мбемба, Пепе, Отавио (Диас, 57), Урибе, Корона (Лум, 90+1), Сержиу Оливейра (Франсишку Консейсау, 90+1), Марега (Груйич, 66), Тареми. 
Ювентус – Шченсни, Данило, де Лигт, Сандро, Кьеллини (Демирал, 35), Рабьо, Бентанкур, Кулусевски (Рэмзи, 77), Маккенни (Мората, 63), Кьеза, Роналду.
Огоҳлантиришлар: де Лигт (63), Данило (81), Демирал (87), Сандро (90+2).

Севилья — Боруссия Д 2:3

Голлар: Сусо (7), де Йонг (84) — Дауд (19), Ҳоланд (27, 43).
Севилья – Буну, Диего Карлос, Эскудеро, Кунде, Навас, Фернандо, Ракитич (Гудель, 46), Сусо (де Йонг, 60), Жордан (Оскар Родригес, 72), Гомес (Оливер Торрес, 60), Ан-Носири (Мунир, 60). 
Боруссия Д – Ҳитц, Ҳуммельс, Морей, Аканжи, Геррейру (Пасслак, 77), Санчо, Дауд (Мёнье, 89), Жан, Беллингем, Ройс (Брандт, 80), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Ҳуммельс (73), Оскар Родригес (88), Ҳоланд (90+1).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан