Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






EduOn - таълим гранти. Умумий қиймати 50 миллион сўм бўлган махсус ютуқларга эга танловда иштирок этинг
22.08.2021 22:42,  
55

Илмга чанқоқ ёшларнинг таълим олишини қўллаб қувватлаш ва ёшлар орасида бизнес, IT, хорижий тиллар, шахсий ривожланиш каби билим ҳамда кўникмаларни янада ривожлантириш мақсадида "Mfaktor" бизнес мактаби, EduOn.uz таълим платформаси ва OLIYGOH.UZ  жамоаси ҳамкорлигида Республика миқёсида умумий қиймати 50 миллион сўм бўлган махсус ютуқларга эга таълим Гранти танловини эълон қилади.

 

Грант ғолиблари махсус мукофотлар, эсдалик совғалар, I,II ва III даражали ҚР-кодли дипломлар билан тақдирланади, шунингдек танловда иштирок этганларнинг барчасига махсус сертификатлар берилади.

Қатнашинг, билимингизни синовдан ўтказинг ҳамда махсус мукофотларга эга бўлинг.

Грант танлови ташкилотчилари:

Рўйхатдан ўтиш охирги санаси:

  • 27 август

Танлов кимлар учун?

  • Бизнес, IТ, шахсий ривожланиш каби билим ҳамда кўникмаларини янада оширмоқчи бўлган ёшлар учун.

Грантни молиялаштириш миқдори:

  • EduOn.uz  таълим платформаси томонидан молиялаштириладиган умумий қиймати 50 миллион сўм бўлган махсус ютуқлар.

Қандай рўйхатдан ўтилади?

"EduON- таълим гранти" танловида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар мустақил равишда OLIYGOH.UZ платформаси тизимидан рўйхатдан ўтадилар ва танлов синов шартлари билан олдиндан танишадилар. Танлов иштирокчилари рўйхатдан ўтиш вақтида шахсий маълумотларининг тўғри ва аниқ тўлдирилаётганлигига аҳамият беришлари лозим. Рўйхатдан ўтиш жараёнида ҳар бир номзоднинг телефон рақамига махсус код жўнатилади. Ушбу код орқали иштирокчининг “Шахсий кабинети” фаоллаштирилади.

Финал босқичининг мутлақ ғолиблари 12 сентабрь куни "Mfaktor" бизнес мактабининг махсус тадбирлар бўлиб ўтадиган мажлислар залида бўлиб ўтадиган "Ёшлар форуми"да таттанали равишда тақдирланишади.

Грант ғолибларини рағбатлантириш

Танловда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаган ёшларга махсус ҚР-кодли дипломлар, эсдалик совғалар берилиши билан бир қаторда қуйидагича рағбатлантирилади:

  • 1-ўрин соҳибига: EduOn.uz таълим платформаси курсларидан фойдаланиш учун 5 млн сўмлик Грант-воучер. Грант ўрни – 1 та
  • 2-ўрин соҳибларига: EduOn.uz таълим платформаси курсларидан фойдаланиш учун 2.5 млн сўмлик Грант-воучер.. Грант ўрни – 2 та
  • 3-орин соҳибларига: EduOn.uz таълим платформаси курсларидан фойдаланиш учун 1 млн сўмлик Грант-воучер. Грант ўрни – 2 та

Бундан ташқари, финал босқичида фаол иштирок этган номзодлардан сараланган энг муносиб 95 нафар иштирокчига EduOn.uz таълим платформаси курсларидан фойдаланиш учун 400 минг сўмлик Грант-воучер тақдим этилади. Грант ўрни – 95 та

Шунингдек, танловда иштирок этган номзодларнинг барчасига махсус ҚР-кодли сертификатлар онлайн топширилади. Сертификатлар OLIYGOH.UZ  платформасида “Шахсий кабинет” орқали иштирокчиларга юборилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан