Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эҳ Пашинян, Пашинян...
5.11.2020 07:55,  
1942

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ёлғончилигини ҳаммамиз биламиз. Лекин, у чет эл ОАВларига интервю берганида давлат бошлиғи ва дипломатни эмас, балки кўчадаги безорини эслатади. Озарбайжон қурол-аслаҳанинг асосий қисми — 30 фоизини Ўрусиядан, қолган қисмини Украина, Беларуссия, Туркия, Исроил ва Эрондан сотиб олиши маълум. 

Ўрусияга тиши ўтмайдиган Пашинян Эрон ОАВларига берган интервюсида Исроил Озарбайжонга қурол сотаётгани учун урушда озарийлар томонида эканлигини айтибди. Арманистонга қуролларни ички бозор нархида ёки сув текин бераётган Ўрусия Озарбайжонга миллиардлаб долларлик қурол сотгани Пашинян жанобларининг эсидан чиқиб қолган кўринади. Бу ерда мақсад — Исроил давлатини харитадан ўчириб ташлаш кераклигини айтган Эронни Исроил ва Озарбайжонга қарши гиж-гижлашдан иборат, холос.
 
Исроилдаги The Jerusalem Post газетасига интервюсида эса Исроил Туркия билан биргаликда Озарбайжонда уларга қарши урушаётган "террористларни қўллаб-қувватлаётгани"ни, озарийлар эса ўша қуроллар билан арманиларни ўлдираётганини айтибди. Исроилнинг арманиларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақидаги таклифига "ўзларинг пишириб е" қабилида жавоб берибди: 

"Ёлланган қотилларга қурол сотаётган, бу қуроллар эса тинч аҳолини ўлдириш учун фойдаланилаётган мамлакатдан инсонпарварлик ёрдами олишми?! Мен Исроилга бу ёрдамни ўша ёлланган аскар ва террорчиларга юборишни таклиф қиламан. Шунда, қилаётган ишининг мантиқий давоми бўлади".

Эҳ, Пашинян, Пашинян... Рақибинг Илҳом Алиев каби ақлли ва ҳар гапини ўйлаб, асослаб гапирадиган давлат бошлиғи эмаслигинг ҳар отган қадаминг, ҳар айтган ёлғон-яшиқ сўзларингдан билиниб турибди. Хотинингни қўшни давлат ҳудудига террорчи ўлароқ урушга юбординг. Курсингни шармандаларча бўшатадиган кунни кўришга ҳам оз вақт қолди.

Эҳ, Никол, Никол...

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан