Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕИ тарихда биринчи марта Барқарорлик ва Ўсиш Пактини тўхтатади
25.03.2020 09:05,  
170

Европа Иттифоқи Кенгаши Еврокомиссиянинг еврозонанинг асосий ҳужжати бўлган Барқарорлик ва ўсиш пактини тўхтатиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. ЕИ молия вазирларининг тегишли баёноти Европа Иттифоқи Кенгашининг веб-сайтига жойлаштирилди.

Европа Иттифоқининг Барқарорлик ва Ривожланиш Пакти еврозона давлатларининг бюджет тақчиллигини ЯИМнинг 3 фоизигача, давлат қарзи эса 60 фоизгача чеклади.

Нима учун бундай қилинди?

Ҳужжатда таъкидланишича, Пактнинг тўхтатилиши Европа Иттифоқи давлатларига Covid-19 коронавирусининг оқибатларига қарши курашиш учун иқтисодиётга қўшимча маблағ киритишга имкон беради. Улар соғлиқни сақлаш, мудофаа ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чораларни кўришлари мумкин.

Ҳужжат қанча вақтгача тўхтатиб қўйилганлиги айтилмаган. Бу тарихда биринчи марта амалга оширилди.

Жаҳон иқтисодиёти учун оғир даврлар

Covid-19 пандемияси туфайли, глобал молиявий бозорларда ваҳима ва инқироз давом этмоқда.

16 март куни жаҳон фонд бозорларида Covid-19 коронавируси туфайли юзага келган инқироз туфайли 12% дан кўпроқ пасайган. Нефт нархи бир баррел учун 29 долларга тушди.

Шу сабабли фонд биржаси акциялар савдосини 15 дақиқага тўхтатиб туриш механизмини қўллади. Шунга ўхшаш механизм охирги марта 12 мартда ва ундан олдин 9 мартда ишлатилган.

Ҳатто АҚШ Федерал захира тизими калит ставкасини йилига 0-0.25% гача тушириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

12 март куни АҚШнинг энг йирик фонд индекслари 7% дан кўпроқ пасайган ва савдо якунларига кўра, акцияларнинг пасайиши 1987 йилдан бери энг катта кўрсаткичга айланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан