Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
Савол: Экспресс-тест таҳлили тартиби қандай ва у кимларда ўтказилади?
Жавоб: Иммуноглобулин М ва G синфига кирувчи антитаначалар тезкор тестлар, яъни, сезгирлиги 85% дан, спецификлиги эса 95% дан кам бўлмаган очиқ ва ёпиқ турдаги иммунофермент таҳлили тўпламлари билан аниқланади.
Бунда М синфига кирувчи антитаналар ёки COVID-19 га қарши йиғинди антитаначалар ижобий бўлган барча беморлар тўғрисида шошилинч хабар Санитария–эпидемиологик осойишталик марказига берилади ва улар қўшимча равишда COVID-19 га ПЗР таҳлилида текширилади.
ПЗР таҳлилини жавоби маълум бўлгунча текширилган шахслар уй карантинида бўлишади.
ПЗР таҳлили манфий, лекин G синфига кирувчи антитаначалар ёки COVID-19 га қарши йиғинди антитаначалар текшириш натижаси ижобий бўлган шахсларда иммунитет пайдо бўлган ва COVID-19дaн ҳимояланган деб ҳисобланади.
ПЗР таҳлили жавоби мусбат бўлганда текширилувчи коронавирус инфекцияси билан касалланган деб ҳисобланади ва касаллик кечиши даражасига қараб даволанишга юборилади.