Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Элдор Шомуродов 25 дақиқа ҳаракатланиб, ўз ҳисобига бир бор ассист ёзиб қўйган баҳсда "Рома" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
23.08.2021 08:36,  
274

Италия чемпионатининг 1-турида «Рома» ўз майдонида «Фиорентина»ни қабул қилди.

Бу сафар «Рома» устози Жозе Моуриньо ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни заҳирадан майдонга туришишни мақсад қилди. Элдор иккинчи тайм ўрталарида майдонга тушиб ҳам ўзини кўрсата олди.

Кескин кечган учрашувда Веретунинг дубли ва Мхитаряннинг голига меҳмонлардан Миленкович бир бор жавоб қайтарди.

Элдор 69-дақиқада майдонга тушиб, 80-дақиқада майдон марказида рейд уюштирди. У жамоадошини дарвозабон билан бирга-бир чиқариб юборди ва 3-голга ассистентлик қилди.

Рома — Фиорентина 3:1

Голлар: Мхитарян (24), Верету (64, 79) — Миленкович (60).

Рома – Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян (Эль-Шаарави, 84), Верету (Бове, 87), Кристанте, Пеллегрини (Карлес Перес, 84), Дзаньоло, Абраҳам (Шомуродов, 69).

Фиорентина – Дронговски, Венути (Сапонара, 84), Игор Жулио, Миленкович, Бираги, Бонавентура (Бенасси, 74), Пульгар, Мале (Кастровилли, 46), Кальехон (Терраччано, 20), Влаҳович, Гонсалес (Соттиль, 84).

Четлатишлар: Дзаньоло (52) — Драговски (17).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан