Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Элдор Шомуродов А Серия тур рамзий жамоасидан жой олди
18.05.2021 19:14,  
562

«Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россиянинг football.kulichki.net сайти томонидан Италия А Серияси 37-тури рамзий жамоасига киритилди.

А Серия 37-тури доирасида Генуяда «Аталанта»га қарши майдонга тушган «Женоа» жамоаси биринчи бўлимдан кейин 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраётган эди. Мезбонлар бош мураббийи Давиде Баллардини иккинчи бўлимда Элдор Шомуродовни майдонга туширгач, ўзбекистонлик ҳужумчи «Аталанта» дарвозасини икки бор нишонга олиб, ўйиннинг 3:4 ҳисобида якунланишига сабаб бўлди.

А Серияда 2-ўринда бораётган «Аталанта» билан баҳсда Италиядаги илк дублини нишонлаган Шомуродов Россиянинг football.kulichki.net сайти талқинига кўра, 37-тур рамзий жамоасига киритилди. 

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Италиядаги фаолияти давомида илк марта А Серия рамзий жамоасига киритилди.

Италия А Серияси 37-тур рамзий жамоаси (football.kulichki.net талқинига кўра):
Дарвозабон: Жанлуиджи ДОННАРУММА (Милан)
Ҳимоячилар: Диего ГОДИН (Кальяри), Жанлука МАНЧИНИ (Рома), Омар КОЛЛИ (Сампдория), Хуан КУАДРАДО (Ювентус)

Яримҳимоячилар: Эбрима ДАРБО (Рома), Жереми БОГА (Сассуоло), Руслан МАЛИНОВСКИЙ (Аталанта)

Ҳужумчилар: Лоренцо ИНСИНЬЕ (Наполи), Элдор ШОМУРОДОВ (Женоа), М’Бала НЗОЛА (Специя).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан