Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Элдор Шомуродов: «Ўзбекистонда Европада ўйнашга муносиб иқтидорлар кўп
16.01.2021 19:25,  
382

«Женоа» клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиядаги фаолияти билан ўзбекистонлик футболчиларга Европа сари йўл очишни истаётгани ҳақида гапирди.«Женоа»га ўтишга розилик берганимдаёқ, Италияда қандай қийинчиликларга дуч келишимни жуда яхши тушунганман.

Олдимда ўзимни кўрсатиш учун фақат битта йўл бор эди – тинимсиз меҳнат қилиш.Ўзбекистонда Европада тўп суришга муносиб бўлган ўйинчилар кўп. Эҳтимол, «Женоа»даги ўйинларим уларнинг ҳам бу ерга келишларига ёрдам берар. Шахсан ўзим ҳам шуни истайман. Бугунги кунда бу мен учун энг муҳими», - дейди Шомуродов La Gazzetta dello Sport  билан суҳбатда.

Аввалроқ, TuttoSport нашри Элдор Шомуродов А Сериянинг амалдаги чемпиони «Ювентус» сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Аммо «Женоа» президенти Энрико Пресиози эса «Юве» раҳбарияти билан яхши алоқада эканлигига қарамай, ўзбекистонлик форвардни мавсум якунигача ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, ўзбекистонлик 25 ёшли форвард ўтган мавсумда 7,5 миллион евро эвазига «Ростов»дан «Женоа»га ўтганди. Элдор Италия А Серияси жорий мавсумида 11 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. 25 ёшли форвард сўнгги уч ўйинда жамоасининг энг яхши ўйинчисига айланди. Футболчининг генуяликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган-дея ёзмоқда  Tribuna.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан