Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Элдор Шомуродов: "Ювентус" таклифи? Ўсишга эришиш ниятим бор"
26.05.2021 15:55,  
352
Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча "Тибет" оромгоҳидаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.

Пойтахимизда давом эттирилган машғулотлардан сўнг терма жамоа йиғинига келиб қўшилган Элдор Шомуродов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

"Узоқ йўлдан келганим учун бугун енгил машқлар билан чекландим. Ҳаммада кайфият яхши. Бўлажак ўйинларга тайёргарлик давом этяпти",- дейди Элдор Шомуродов.

- Италияда мавсум якунланди. Фикримизча, бу мавсумдан қониқиш ҳосил қилдингиз. Илк маротаба кучли бешлик чемпионатларидан бирида тўп тепдингиз. Мослашиб кета оламанми деган ҳадик бўлгани табиий...

- Дебют мавсумим учун ёмон натижа қайд этмадим, деб ўйлайман. Футболчи ўзидан қониқиш ҳосил қилса ўсишдан тўхтаб қолади. Олдинга интилишда ва ҳаракат қилишда давом этамиз.

- "Женоа"га келганингизда қанча гол уришни ўйлаган эдингиз?

- Бошида жамоага келишимдан олдин 10та гол ураман, деб ўйлагандим. Озгина етмай қолди.

- Охирги турда гол уришингиздан олдин собиқ жамоангиз "Ростов" 500 минг долларга эга бўлиши ҳақида маълумотлар бор эди...

- Буни икки клуб ўзаро келишган. Лекин бонуслар борлигидан хабаримиз бор эди. 

- Жамоада қолишингиз ёки кетишингиз ҳақида клуб раҳбарлари билан гаплашдингизми?

- Ҳали гаплашмадим. Профессионаликка амал қиламиз. Амалда шартномам борлиги учун "Женоа"га қайтаман. Чамаси июль ойларида бориб қўшиламан. 

- "Ювентус"дан таклифлар борлиги ҳақиқатга яқинми?

- Билмадим. Лекин матбуот орқали ўқидим. Таклиф бўлса? Ўйлаб кўрардим. Ўсишга эришиш ниятим бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан