Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электрсизлик: Ҳавога совурилган вақт ва маблағ
5.12.2019 20:16,  
961

Кеча Термиздаги Давлат хизматлари агентлигига боргандим.

Кўркам бино, ички дизайни, жиҳозлари жуда чиройли. Ходимлари яхши муомалада. Уларнинг хизматини баҳолаш учун ҳам, навбат учун ҳам электрон таблолар қўйилган.

Фақат соат 9дан то 12:20гача электр бўлмади. Хизмат кўрсатиш тўхтади, одамлар кутиб ўтирди. Икки соатдан ортиқ вақт бекор кетди.

Аслида бутун Ўзбекистонда ҳолат шундай, фақат Термизда эмас. Аҳоли билан ишловчи давлат ташкилотларининг ҳаммасида электр узилади: банк, солиқ, нотариус, диспансер, сабес вҳкз.

Ташкилотда, дейлик, йигирмата ходим ишласа ва ҳар бири соатига 15 минг сўмлик давлатга наф келтирса, икки соат ичида олти юз минг сўмлик хизмат кўрсатилмади. Бу шунча маблағ ҳавога учди дегани. Агар ҳар куни электр икки соатдан ўчса, бир ойда қарийб ўн олти миллион сўм шамолга совурилди. Вақт бу пулдир.

Биз ўзимизни худди электри бордек тутамиз, бинолар қуришда, жиҳозлар олишда электр узилишини ҳисобга олмаймиз. Ваҳоланки, энергетика тақчиллиги фақат хонадонларни иситиши ва ёритишида акс этмаяпти. У давлат ишларига ҳам миллиардлаб сўм зарар келтиряпти.

Таклиф ўрнида: давлат ташкилотларини қуришда ва жиҳозлашда истеъмол миқдорига қараб электрогенератор ҳам ажратиш зарур. 15-16 кВтли генератор бир соатда кўпи билан 2 литр ёнилғи сарфлайди. Товуши паст генераторлар бор, аҳоли зич жойда ишлатса бўлади. Бу қиммат эмас, аммо давлатнинг жуда кўп маблағини иқтисод қилиши мумкин. Электр икки-уч йилда яхши бўлиб кетмайди, барибир. (Ўйлайманки, экологларимиз давлат ва аҳоли манфаати учун унинг тутунидан кўз юмадилар)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан