Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Эмлаш мамлакати"да нима гаплар?
5.03.2021 14:38,  
241

Исроил ҳукумати март ойининг охирига қадар бутун аҳолисини CОВИД-19га қарши эмлашни режалаштирмоқда.

Тез ва самарали CОВИД-19 эмлаш кампанияси билан Исроил вирусни енгган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди. Бу ҳақида Бош вазир Бенямин Нетаняху айтиб ўтди, дея хабар беради 4-март куни The Times Of Israel.

Таъкидланишича, ҳукумат раҳбари Aмерика телевизион каналига "яшил КОВИД паспортлари" ҳақида интервю берган.

Исроил "тож"дан чиққан дунёдаги биринчи мамлакат. Ушбу яшил паспорт билан сиз ресторанлар, театрлар, спорт тадбирларига боришингиз мумкин.

Унга кўра, Исроил ҳукумати мамлакатнинг барча аҳолисини шу ойнинг охирига қадар коронавирусга қарши эмлашни ва апрел ойигача чегараларини тўлиқ очишни режалаштирмоқда.

"Илгари Исроил стартаплар мамлакати сифатида танилган эди. Бундан буён у "эмлаш мамлакати" деб ҳам номланади. Биз дунёга намуна кўрсатаяпмиз, бундан жуда фахрланамиз", деб таъкидлади бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил ҳукумати CОВИД-19 ёки вирусдан омон қолганларга қарши эмлаш мумкин бўлган "яшил паспорт"ни тақдим этганди.  Биринчи ҳужжатлар 21 февралда чиқарила бошланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан