Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди экология инспектори кўрсатмаларини бажармасангиз, жазоланасиз
6.10.2020 12:03,  
919

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–640, 05.10.2020 й).

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек унинг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун фуқароларга 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 1 млн 115 минг сўмгача жарима қўлланилади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 125-2-модда билан тўлдирилиб, унга кўра бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилган юкларни ва (ёки) йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди (4 млн 460 минг сўм жарима).

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш ваколати Транспорт вазирлиги органларига берилди. 

Қонун билан Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, товар белгисидан охирги 3 йил (илгари 5 йил) давомида Ўзбекистон ҳудудида узрли сабабсиз узлуксиз фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби бўйича суд қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.

Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришлар Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар эса Қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан