Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди электрон рақамли имзони масофадан туриб олиш мумкин
24.04.2020 11:41,  
298

Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини махсус ахборот ресурси орқали бериш механизми жорий қилинди.

Бунда ушбу давлат хизматидан мурожаат этувчи ҳали электрон рақамли имзо сертификатига эга бўлмаган ҳолларда хам фойдаланиши мумкин.

Хўш, масофадан туриб электрон калит беришда қандай қилиб мурожаат этувчилар идентификация қилинади?

Мурожаат этувчининг шахсини тасдиқлаш ва сўровномадаги маълумотлар тўғри тўлдирилганлигини текшириш Давлат хизматлари маркази оператори томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- сўровномада кўрсатилган мобил телефон рақами мурожаат этувчига тегишлилиги;

- мурожаат этувчининг паспорт нусхаси ва селфи фото нусхаси орқали паспорт маълумотларининг тўғрилиги;

- мурожаат этувчининг СТИР орқали ДСҚ ахборот тизимидаги маълумотларни сўровномадаги маълумотлар билан солиштириш орқали текширади.

Мурожаат этувчининг шахсини тасдиқлашда селфи фото жуда муҳим ҳисобланади. Бунда, илова қилинаётган фотосурат нусхада мурожаатчи юз қиёфаси “анфас” шаклда ва тиниқ кўринган ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси барча символлари ўқиб бўладиган сифатда бўлиши шарт. Акс ҳолда сертификатни беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома берилади. Мурожаат этувчи рад этиш сабабларини бартараф этгандан сўнг, такроран мурожаат этиши мумкин.

Электрон рақамли имзони e-imzo.uz орқали масофадан олиш бўйича батафсил қўлланмани ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан