Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади» — Шавкат Мирзиёев
8.06.2021 15:08,  
395

Бу ҳақда айни вақтда президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселекторда маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

«Агар ҳар бир ҳудуд раҳбари тизимни тушуниб ишлай олса, ишсизлар кескин камаяди. Бош вазир ўринбосарларига талаб қаттиқ бўлади. Мана кўряпсизлар, Самарқандда, Фарғонада “ер сотувчилар” пайдо бўлди. Пора билан қўлга тушяпти. Бўлди, у замон тугади. Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди давлат раҳбари.

У шунингдек, Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик қилиш учун ижарага берилиши, 2021 йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер аҳолига тақдим этилишини қайд этган.

«Бу тарихий имконият бўлади. Ерни ҳақиқий эгаси - халққа берамиз», — дея таъкидлади президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан