Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин
15.10.2021 12:27,  
119

Президент 14 октябрь куни Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни имзоланди.

Кодекснинг 99-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, Давлат солиқ қўмитаси солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни белгиланган тартибда мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз ёки банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланди (бундан даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи мустасно).

Шунингдек, солиқ тўловчининг Ўзбекистоннинг профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва ОТМларида (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки турмуш ўртоғининг) таълим олиши учун йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди. Бу борадаги ўзгартишлар эса кодекснинг 378-моддасига киритилди. Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу имтиёз фақат ОТМлар бўйича татбиқ этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан