Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш ва даволашга 25 йил давомида эътибор сусайиб кетгани ҳам адолатли ҳақиқат — Шавкат Мирзиёев
10.12.2021 17:49,  
83

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

«Афсуски, республикада эндокрин касалликларини барвақт аниқлаш ва даволашга 25 йил давомида эътибор сусайиб кетгани ҳам адолатли ҳақиқат», деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Шу боис кейинги йилларда соҳада қилинган ишлар санаб ўтилди. Жумладан:

сўнгги уч йилда эндокринология соҳасини такомиллаштиришга қаратилган алоҳида дастур амалга оширилди;

эндокринология марказининг 14 та филиали моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3,5 миллион доллар ажратилди;

филиалларда махсус бўлимлар ташкил этилиб, республика марказига мурожаатлар 2 баробарга камайди, яъни қарийб 5 минг нафар фуқаронинг сарсонгарчилиги ва ортиқча харажатларининг олди олинди;

ҳар йили 80 минг нафар бемор инсулин билан бепул таъминланмоқда.

Ҳозирда Республика эндокринология маркази учун энг замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган 600 ўринли янги бино қурилмоқда. Президент топшириғига кўра, марказ фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан