Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энергетика вазирлиги 3 та ГЭС қуриш учун €46,5 млн қарз олмоқда
25.08.2020 11:28,  
261

Энергетика вазирлиги Андижон вилоятида Пайтоқ кичик ГЭСи, Жанубий Фарғона канали 1А – кичик ГЭСи ва 2А – кичик ГЭСи қурилиши ҳамда Чорвоқ ГЭСининг фаолияти хавфсизлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш учун Франция тараққиёт агентлигидан 20 йил муддатга 55,8 млн евролик кредит олмоқда.

Тегишли келишув президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 28 ноябрдаги 4037-сон Қарори доирасида Молия вазирлиги ва ФТА томонидан имзоланди.

Кейинги босқичда ушбу кредит маблағлари лойиҳалар доирасида тендер савдолари асосида замонавий технологик ускуналар харидига ва қурилиш ишларига йўналтирилади.

Қарз мвблағларининг €46,5 млни Пайтоқ кичик ГЭСи, Жанубий Фарғона канали 1А – кичик ГЭСи ва 2А – кичик ГЭСи қурилиши учун фойдаланилади. Ушбу ГЕСларнинг умумий қиймати 52,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Инвестиция лойиҳалари доирасида 11,1 млн евролик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши ҳамда 26,9 млн евролик технологик ускуналар келтирилиши режалаштирилган.

Ушбу янги кичик ГЭСларни 2023 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳанинг амалга оширилиши 51,2 млн. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқариш имконини беради.

Бундан ташқари, Чорвоқ ГЭСда амалга оширилиши режалаштирилаётган қиймати 33,95 млн еврога тенг “ГЭС фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳа”ни молиялаштириш учун жалб қилинаётган кредитнинг 9,3 млн евролик қисми йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан