Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг фойдали мева қайси эканлиги маълум қилинди
8.08.2019 18:05,  
333

Мутахассислар ўрикни энг фойдали мева деб аташди. Ўрикни ҳар куни истеъмол қилиш кўплаб хасталикларнинг ривожланишини олдини олади. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар қилди.

Шифокорларнинг қайд этишича, ўрик юрак-қон томир тизими ёки буйрак касалликларидан азият чекувчи кишилар учун жуда фойдали ҳисобланади.

Шунингдек, бу мева ҳомиладор аёллар учун ҳам фойдали.

Хабарда ўрик кам калорияли маҳсулот экани, бироқ шунга қарамасдан унинг таркибида холестеринни пасайтириб, бутун организмнинг ҳаётий фаоллигини оширадиган фойдали моддалар мавжудлиги қайд этилган.

Қолаверса, ўрик организмдан токсин ва шлакларни чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Диетологлар ортиқча вазнга қарши курашишда ўрикнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан