Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕОИИ аъзолари ўртасида сабзавот ва дон маҳсулотларига импорт божи бекор қилинди
23.04.2020 13:59,  
294

Евросиё Иқтисодий Комиссияси кенгашининг 2020 йил 1 апрелда қабул қилинган айрим сабзавот ва дон маҳсулотларига импорт божларини олиб ташлаш тўғрисидаги қарори 18 апрелдан кучга кирган.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг“ матбуот хизматининг хабар беришича, бож олинмайдиган маҳсулотлар рўйхатига картошка, сабзи, карам, пиёз, саримсоқ, қалампир, гречка, узун донли гуруч, жавдар, болалар учун тайёр озуқалар, шунингдек она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар ва шарбатлар ишлаб чиқариш учун хом ашёлар киради.

Ушбу маҳсулотлар 2020 йил 30 июнгача ЕОИИ мамлакатлари Божхона иттифоқининг ягона божхона ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловларидан озод қилинади.

Аввалроқ, Евросиё Иқтисодий комиссияси кенгаши COVID -19 пандемиясини ҳисобга олган ҳолда, пиёз, саримсоқ, шолғом, жавдар, гуруч, гречка, тариқ, ёрма сингари маҳсулотларни ЕОИИдан олиб чиқишни тақиқлашга қарор қилгани эълон қилинган эди. “Тақиқловнинг киритилиши санитария-эпидемиологик вазият ёмонлашган даврда маҳсулотларни аҳолига етарли миқдорда таъминланишига имкон беради“, дейилганди шу ҳақдаги хабарларда.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2020 йилнинг 31 декабрига қадар зарур озиқ-овқат ва тиббий-гигиеник воситалар импорти ноль қийматда солиққа тортилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан