Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕОИИга кузатувчи сифатида кириш бўйича атрофлича таҳлиллар ўтказилди — Одилжон Иминов
4.12.2020 22:03,  
192

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида киришдан олдин жараённинг салбий ва ижобий жиҳатлари ўрганилгани ҳақида гапирди.

«Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириш бўйича ҳамкорликдаги комиссия билан биргаликда ишланди. Бу жараёнда жуда чуқур, атрофлича таҳлиллар ўтказилди. Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида кириш жараёни бошланяпти.

Бу жараёнларда қайси даражада мамлакат иқтисодиётига ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари ёки ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда бўладиган муаммолар ёки ўзгаришлар, талаб қилинадиган харажатлар – буларнинг ҳаммаси таҳлил қилиниб, ўрганиб чиқилиб, кузатувчилик мақоми мана шу ўрганишларга янада кенгроқ имконият бериши таъкидланди ва шундай қарорлар қабул қилинди», деди Одилжон Иминов АОКАда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев январда парламентга йўллаган Мурожаатномасида ушбу масала ҳукумат томонидан парламент муҳокамасига киритилиши ва халқ вакиллари билан батафсил кўриб чиқилишини маълум қилган эди. Март ойининг бошларида эса Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи-давлат мақомида қўшилиши маълум бўлганди.

Май ойида Сенат кўпчилик овоз билан Ўзбекистоннинг кузатувчи давлат сифатида Европа иттифоқи билан ҳамкорлигини маъқуллаганди. 71 сенатор бунга қўшилишини билдирган, 16 киши қарши овоз берган, 4 киши эса бетараф қолганди.

17 ноябрь куни Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев Атлантика кенгашидаги чиқиши давомида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жамоатчилик орасида ЕОИИга аъзо бўлишдан кўра камроқ баҳсларни юзага келтираётганини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан