Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эпидемиолог: коронавирус сайёра аҳолисининг 60%ига таъсир қилиши мумкин
11.02.2020 20:27,  
1292

Коронавируснинг янги тури Ер юзи аҳолисининг учдан икки қисми орасида тарқалиши мумкин, деб баёнот берди ҳонгконглик эпидемиолог, профессор Габриэл Лян. 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, вирус билан зарарланган ҳар бир шахс 2,5 кишига уни юқтириши мумкин. Шунда дунё аҳолисининг 60-80%и хавф остида қолади, деб ҳисоблайди профессор. Унинг қайд этишича, агар ушбу касалликдан ўлиш даражаси 1% бўлган тақдирда ҳам бу жуда катта сондаги инсонлар ўлимига олиб келади. 

Ҳозирда асосий вазифа эпидемия кўлами ва вирус тарқалмаслиги учун Хитой қўллаётган чора-тадбирлар нечоғлик самарали эканлигини аниқлаш саналади. Эпидемиологнинг тушунтиришича, агар бу чоралар самарали бўлиб чиқса, бошқа давлатлар ҳам Хитойнинг йўлини тутиши мумкин бўлади. 

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Ҳубей провинцияси маркази Ухан шаҳрида янги турдаги 2019-nCoV коронавируси тарқалгани ҳақида хабар берди. Ушбу вирус ҳозирги дақиқаларгача 43 141 кишини зарарлаган, 1 018 киши шу касаллик туфайли вафот этган, 4 338 киши эса касалликдан бутунлай соғайиб кетган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан