Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ер участкаларини ажратишда 2 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйилган
8.06.2020 18:47,  
229

Аукционга чиқариладиган ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва у бўйича хулосалар бериш жараёни ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда “YERELEKTRON” ААТ орқали амалга оширилиши белгиланган.

Сув таъминоти идоралари томонидан 536 та, электр таъминоти корхоналари томонидан 402 та, кадастр идоралари томонидан 359 та, қурилиш бўлимлари томонидан 340 та, газ таъминоти корхоналари томонидан 290 та, «Узтелеком» АЖ томонидан 154 та, ҳокимликлар томонидан 102 та, маданий мерос идоралари томонидан 77 та, экология органлари томонидан 50 та, солиқ органлари томонидан 37 та ҳолатда ер участкаларини танлаш материалларини келишиш ва хулосалар беришда қонун бузилишга йўл қўйилган.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, ваколатли ташкилотларга 13 та тақдимнома ва 324 та огоҳнома киритилди.

Қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 158 нафар масъул ходимларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.

"Аслида ваколатли ташкилотлар ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажармаётганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратишда сунъий тўсиқлар юзага келмоқда.

Бу каби салбий ҳолатлар, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларнинг «оёғига болта урилаётганлигини» кўрсатмоқда.

Аслида, тадбиркорлик учун ер участкаларини ажратишда ваколатли ташкилотлардан кўп нарса талаб қилинмайди, ўзларига юклатилган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаб қўйишса кифоя" - дейди Давлат хизматлари агентлиги бош маслаҳатчиси Исомиддин Латипов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан