Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эркаклар ва аёлларда инсульт ривожланиши хавфи омиллари маълум қилинди
17.05.2019 18:43,  
16

Мордовия Давлат миллий тадқиқот университети олимлари эркаклар ва аёлларда инсульт ривожланиши хавфини  оширувчи  омилларни маълум қилишди. Бу ҳақда RT тадқиқот натижаларига таянган ҳолда хабар берди.

Маълум бўлишича, эркакларда кўпинча атеросклероз (артерияларнинг сурункали касаллиги), тамаки чекиш, ичкиликбозлик, метаболик синдром (организм фаолиятидаги семиришга олиб келувчи комплекс бузилишлар) ва кам ҳаракатчанлик инсульт ривожланиши хавфини туғдирувчи омиллар ҳисобланади.

Аёлларда инсульт ривожланишига энг кўп қандли диабет, ҳилпироқ аритмия, семизлик ва дислипидемия (қонда липидларнинг юқори даражаси) таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, гипертония (юқори қон босими) ҳар икки жинс вакиллари учун бир хил хавф туғдириши қайд этилган.

Шунингдек, мутахассислар ишемик инсульт ёш аёлларга қараганда ёш эркакларда кўпроқ учрашини маълум қилишди.

Инсульт — мия қон айланишининг ўткир бузилиши бўлиб, бу касаллик ўчоқли ёки умумий неврологик белгиларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Аритмия – юрак уришининг частотаси, ритми ва изчиллигининг бузилишидир. 

Тўсатдан заифлик, уйқусизлик, юз мушакларининг фалажлари (одатда тананинг бир томонида), нутқни йўқотиш, бир ёки ҳар иккала кўзнинг кўра олиш қобилияти бузилиши, бош айланиши ва ўткир бош оғриғи, мувозанат йўқолиши ва юришнинг кескин бузилиши инсультнинг асосий белгилари саналади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан