Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эркакларда тестостерон миқдорининг юқори бўлиши хавфлими?
10.03.2019 22:04,  
164

Эркаклар организмдаги тестостерон миқдорининг юқорилиги тромб (томирда ивиб қолган қон) пайдо бўлишига ва юрак фаолиятидаги етишмовчилик хасталигини ривожланишига сабаб бўлиши мумкин, дея маълум қилишди Нью-Йорк университети ва Гонгонг университети олимлари. Илмий иш натижаларини British Medical Journal эълон қилди.

Қайд этилишича, экспертлар простата саратони кўригидан ўтган 50 ёшдан 75 ёшгача бўлган уч мингдан ортиқ эркаклар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишади. Улар тестостерон миқдори юқори бўлган эркакларнинг умумий генларини аниқлашга уринишади.

Шундан сўнг тадқиқотчилар Буюк Британиянинг Биобанкига мурожаат қилишди. Улар топилган генларни 392 мингдан ортиқ ҳар икки жинс вакиллари генлари билан таққослаб кўришади. Таққослаб кўришдан асосий мақсад ушбу генлар ва тромбнинг юқори пайдо бўлиши, юрак фаолиятидаги етишмовчилик хасталиги ёки юрак хуружи ўртасидаги боғлиқни аниқлашдан иборат эди.

Ўтказилган тадқиқот якунида экспертлар тестостерон миқдорининг юқори бўлиши тромбнинг пайдо бўлиш хавфини 2 бараварга, юрак фаолиятидаги етишмовчилик хасталиги ривожланишини эса қарийб 8 бараварга ошириши ҳақидаги хулосага келишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан