Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган ИИО ва ДСИнинг собиқ мулозими ва ҳокимият вакили ушланди
19.06.2021 14:07,  
209

ДХХ Матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқандда фуқаро хотинининг номига 2020 йил июлида аукцион орқали Жомбой туманидаги 2 га ер майдонини сотиб олади.  

У ерни 2 йилда 1 млрд сўм инвестиция киритиш шарти билан олади.

Муқаддам ИИО ва солиқ идораларида раҳбар лавозимларида ишлаган мазкур шахс ушбу ер майдонининг 40 сотихини ҳокимиятдаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, харидор номига ўтказиб бериш учун $19,5 минг талаб қилган.

У олдиндан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида тезкор тадбирда қўлга олинди.

Қарши шаҳрида эса Қарши тумани ҳокимлигида қишлоқ ҳўжалиги бўлими мутахассиси бошқарувидаги фермер хўжалиги балансидаги 9 га сувли ер майдонини $9,5 мингга сотган вақтида қўлга олинди.

Аниқланишича, у муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан