Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон миллий валютасидан тўртта нолни қисқартириш учун ҳаракат қилмоқда
21.08.2019 23:14,  
47

Чоршанба куни Эрон президенти мамлакат парламентига Ислом республикасининг миллий валютаси риёлдан тўртта нолни олиб ташлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини юборди. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.

Қонун ижодкорларига тақдим этилган ушбу лойиҳа орқали президент Ҳасан Руҳоний ҳукумати Эронда муҳокама ва баҳсларга сабаб бўлаётган риёл, ноқонуний бўлса-да, кенг  тарқалган туман бўйича амалга оширилаётган пул сиёсатига жиддий муносабатини билдирган. Ҳозирда бир туман ўн риёл қийматга эга.

Агар қонун лойиҳачилар томонидан маъқулланиб, парламентдан ўтказилса, Эрон Марказий Банки риёлни девальвация қилиб, уни туман деб қайта номлайди.

Янги туман валютасини яратиш учун банкка икки йиллик муддат керак бўлади. Бу билан 1930 йилдан буён расмий равишда фойдаланилмаётган валюта номи қайтарилади.

Масъуллар янги валютани яратиш учун зарур бўлган харажатлар бўйича ҳеч қандай тахминлар билдиришмаган.

Эрон риёлининг қадрсизланишига сабаб АҚШ санксияларидир.

Чоршанба куни 1 АҚШ доллари 116500 риёлга тенглашди. 2015 йилнинг айни шу вақтида 1 доллар 32000 риёлга тенг бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан