Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон АҚШга шарт қўйди
5.04.2021 09:23,  
487

Эрон яқинда Венада бўлиб ўтадиган йиғилишда АҚШ билан тўғридан-тўғри ёки билвосита музокаралар ўтказишни ният қилмаяпти, унда 2015 йилги ядровий келишув шартларига қайтиш масаласи муҳокама қилинади. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Аббос Аракчи айтиб ўтди, дея хабар бермоқда IRNA — дея ёзмоқда 'Qalampir'. 

"Биз 4 + 1 гуруҳи мамлакатлари (Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия – таҳр.) билан музокаралар олиб борамиз ва уларга АҚШнинг ядро келишувига қайтиши учун қўядиган талаб ва шартларимиз тўғрисида маълум қиламиз. Бизнинг талабимиз бўйича Қўшма Штатлар Биргаликда умумий ҳаракатлар режаси бўйича барча мажбуриятларини бажариши ва санкцияларни бекор қилиши керак. Шундан сўнг биз уларнинг ҳаракатларини текширамиз ва битимга қайтамиз”, дейди Аракчи.

Шунингдек, у Теҳроннинг расмий позициясини ҳам маълум қилди. Унга кўра, Эрон Қўшма Штатлар барча санкцияларни бекор қилгунига қадар учрашувга қадам ташламоқчи эмас.

Музокаралар жорий йилнинг 6 апрель куни Венада бўлиб ўтади. Расмий Вашингтон учрашувда иштирок этишини тасдиқлади, унда томонлар ядровий битим шартларини бажаришга қайтишни воситачилар орқали муҳокама қилади. Хусусан, келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун Эрон қандай қадамлар қўйиши кераклиги, шунингдек АҚШ санкцияларининг бекор қилиниши маслаҳатлашилади.

“Ҳали ҳали эрта ва биз зудлик билан ютуқ кутмаймиз, чунки олдинда қийин музокаралар кутмоқда. Аммо биз буни олдинга ташланган қадам деб биламиз”, дейди АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс.

Шунингдек, у Вашингтон ҳали Эрон билан тўғридан-тўғри музокараларга умид боғламаслигини, аммо бундай имкониятга очиқлигича қолишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ воситчилар орқали Эрон билан ядровий битим бўйича музокараларга қайтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан