Эронда 25 миллион киши коронавирус инфекцияси юқтириб олган бўлиши мумкин ва келажакда бу рақам 30-35 миллионгача ортиши мумкин. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳонийга таяниб, Меҳр янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.
Президентнинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус эпидемияси бошланганидан, яъни 150 кунида 14 минг киши вафот этган.
Мутахассислар сўзларига таяниб Руҳоний келажакда шифохоналарда даволанаётганлар сони икки баравар кўпайишини айтди. Пандемиянинг 150 куни давомида 200 минг киши касалхонага ётқизилган.
Руҳоний шунингдек, Эрон соғлиқни сақлаш тизимида коронавирус инфекциясига қарши бешта дори воситасидан фойдаланиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.