Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жастин Трюдо: “Эрондаги кескин вазият бўлмаганда эди...”
14.01.2020 10:42,  
563

Канада Бош вазири Жастин Трюдо Украина Боинг самолётининг авиаҳалокатига Эрондаги кескин вазият сабаб бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ҳалокат оқибатида 57 канадалик вафот этгани айтилмоқда.

Трюдонинг сўзларига кўра, агар Эрон атрофида кескин вазият бўлмаганда эди, вафот этган барча канадаликлар ҳозир уйларида ўз оиласи бағрида ўтирган бўларди.

"Бундай ҳалокатлар ихтилоф ва уруш пайтида юз беради. Бу ҳолатда Эрон барчасини тан олиши ва компенсация қилиши керак бўлади", деди Бош вазир.

Эрон пойтахти Теҳрондан Украина пойтахти Киев шаҳрига PS 752 рақами билан парвозни амалга ошираётган, бортида 176 йўловчи, шу жумладан, 9 экипаж аъзоси бўлган Boeing 737-800 самолёти 2020 йил 8 январ куни маҳаллий вақт билан соат 6:12 да Имом Ҳумайний халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган ва орадан 2 дақиқа ўтиб, аэропорт яқинидаги Паранд мавзесида қулаб тушганди.

Мавзуга доир: Теҳронда қулаган самолёт йўловчиларининг аксари Эрон ва Канада фуқаролари бўлган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан