Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг қариндошлари диққатига!
6.03.2020 12:30,  
898

2020 йил 1 мартдан бошлаб Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонаси ҳузурида Ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у Эронда COVID-19​ коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашганига қадар туну кун фаолият юритади.

Ташқи ишлар вазирлигининг Эрондаги элчихонага таяниб маълум қилишича, ҳозирги пайтда 50 га яқин ҳамюртларимиз турли сабабларга кўра Эронда бўлиб турибди. 6 март ҳолатига кўра, улар орасида коронавирус билан касалланганлар қайд этилмаган.

Элчихона Эрон томонининг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, Ишчи гуруҳ аъзолари учрашувлар, тушунтириш ишлари олиб бормоқда, шунингдек, ватандошларга консуллик ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.

Элчихона расмий веб-сайти ва «Телеграм» мессенжерида ташкил этилган махсус гуруҳ орқали Ўзбекистон фуқароларига Эрон ҳукумати ўрнатган меъёр ва қоидаларига, эҳтиёткорлик санитария чораларига қатъий риоя қилишларини, ватанга қайтиш ёки бошқа бир қарорга келишдан олдин, ҳотиржамлик ва эҳтиёткорлик билан хулоса чиқаришни тавсия этади.

Шуни ёдда тутиш жоизки, Эрондан Тошкентга қайтгач Ўзбекистон фуқаролари махсус тайёрланган жойда 14 кун давомида карантинда бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси элчихонасидаги Ишчи гуруҳ билан боғланиш маълумотлари:

Тел: +98 2122832071; +98 2122299780;

Костураев Костуражон (консул), тел.: +98 91201327823.

Элчихонанинг Интернет манбалари:

Элчихона веб-сайти: http://uzbekembassy.ir/

Телеграмдаги “Citizens of Uzbekistan in Iran” гуруҳи

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан