Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча узилади
4.12.2019 18:43,  
320

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг хабар беришича, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 110/6 Киргули подстанциясидан чиқувчи Юсуфбек фидерида реле ҳимоясини текшириш ишлари олиб борилиши сабабли мазкур фидеридан таъминланувчи қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик электр энергияси узиб қўйилади:

Фарғона шаҳридаги Марварид, Файз, Темурийлар, Шаббода, Гулшан кўчалари ҳамда Янги Марғилон ҳудудида жойлашган юқоридаги фидерга уланган истеъмолчилар ҳамда Фарғона туманининг “Чек-шўра” МФЙнинг ҳудудларида;

Олтиариқ подстанциясидан чиқувчи Лангар фидерида таъмирлаш ишлари олиб бориш мақсадида, “Чимён”, “Миндон”, “Араб”, “Хонқиз”, “Қўрғонтепа”, “Оқбилол” ҚФЙ аҳоли хонадонларида.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича Ёзёвон туманининг “Иштирхон”, “Такалик” МФЙларида, Учкўприк туманининг “Мирзахўжа”, Юлғунзор МФЙ ҳудудларида янги трансформатор ўрнатилиши ҳамда сим тортилиши муносабати билан соат 08.00 дан 17.00 га қадар юқоридаги аҳоли хонадонларида вақтинча электр энергия берилиши тўхтатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан