Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши мумкин
3.03.2021 20:50,  
841

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 4 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17 илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17 илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 18-23 илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 6-11 илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3°совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан