Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага Тошкентда бир нечта кўча ёпилади
5.12.2020 22:17,  
375

II Халқаро Тошкент марафони ўтказилиши муносабати билан 2020 йилнинг 6 декабрь куни соат 10:00 дан 14:15 га қадар пойтахт марказидаги бир қатор кўчалар автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади.

Жумладан:

— Афросиёб ва Ойбек кўчаларининг бир қисми – «Ўзбекистон» метро бекати чорраҳасидан Нукус кўчасигача;

— Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми;

— Абдулла Қодирий кўчасининг Истиқбол кўчасидан Абдулла Қодирий боғи яқинидаги айланиб қайтиш йўлигача (разворот) бўлган қисми;

— Бешёғоч кўчасининг Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача бўлган қисми;

— Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Бешёғоч кўчасидан «Ўзбекистон» метро бекати чорраҳасигача бўлган қисми.

«Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан