Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага ва индинга Тошкентнинг айрим жойларида совуқ сув ўчади
4.06.2020 15:23,  
898

5 июн куни соат 21:00 дан 6 июн куни соат 17:00 га қадар Тошкентнинг айрим жойларида совуқ сув ўчади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўрсатилган муддатда Шайхонтохур тумани Беруний кўчасида Д-800мм бўлган ичимлик сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури доирасида олиб борилмоқда. 

Қуйидаги манзилларда ичимлик суви таъминоти ўчирилиши ва сув босими пасайиши кузатилади.

Шайхонтохур тумани:

  • Марказ-26 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
  • 1-сонли болалар шифохонаси;
  • -242-сонли телефон тармоқлари корхонаси (АТС);
  • “Версал” тўйхонаси;
  • “Макро” супермаркети;
  • Марказ-27 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
  • 35-сонли поликлиника;
  • Марказ-28 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
  • “Илғор” МФЙ;
  • “Тинчлик” МФЙ;
  • Беруний кўчаси. 

Босим пасаядиган манзиллар:

  • Тинчлик кўчаси;
  • “Тинчлик” тор кўчаси;⠀

Олмазор тумани:

  • Б-1 мавзеси;
  • Оҳакчи кўчаси;
  • Нурафшон кўчаси;
  • Ниёзова кўчаси;
  • Фаробий кўчаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан