Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эски келишмовчиликнинг бозордаги ечими
16.03.2021 13:56,  
384

2021 йилнинг 11 март куни соат 15:00 ларда 19 ёшли Шаҳзод Қ., Учтепа тумани Ўрикзор МФЙ.,да жойлашган Ўрикзор бозори ҳудудидан ўтиб кетаётиб, у ерда эски таниши 23 ёшли Камол Д.,ни кўриб қолиб, у билан боғлиқ эски келишмовчиликларни эслаб, жамоат жойида бўла туриб, уни турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўлидаги темир бўлаги билан боши ва танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказган. Натижада Камол Д., бош мия очиқ жароҳати олган. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Шаҳзод Қ.,га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан