Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Етти нафар боксчимиз финалга йўл олди
29.05.2021 07:59,  
300

Бокс бўйича 2021 йилги Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда тўлиқ таркибда қатнашган терма жамоамизнинг етти нафар вакили ғалаба қозониб, чемпионлик учун курашадиган бўлди.

Фақат уч нафар боксчимиз ярим финалда мағлуб бўлди ва Осиё чемпионатининг бронза медали билан кифояланди.

Натижалар билан танишинг:

  • -49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов мўғилистонлик Унуболд Орхонтангалагнони 5:0 ҳисобида мағлуб этди;
  • -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров қирғизистонлик Азат Усеналиевни 4:1 ҳисобида таслим этди;
  • -57 кг: Миразизбек Мирзахалилов филипинлик Жунмилардо Огайредан 5:0 ҳисобида устун келди;
  • -60 кг: Абдумалик Халаков мўғулистонлик Ценбатаар Эрденебатга 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди;
  • -64 кг: Элнур Абдураимов Мўғулистон вакили Чинзориг Баатарсухга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди;
  • -69 кг: Бобоусмон Ботуров рақиби ҳиндистонлик Викас Кришан жангни давом эттира олмагани эвазига техник ғалабага эришди;
  • -75 кг: Саиджамшид Жаъфаров филипинлик Эумир Марсьялни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди;
  • -81 кг: Дилшодбек Рўзметов тожикистонлик Шаббос Негматуллоевни 5:0 ҳисобида енгди;
  • -91 кг: Санжар Турсунов ҳиндистонлик Санжитга 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди;
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов қувайтлик Аланзи Абдурраҳмонни 2-раундда техник нокаут эвазига таслим этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан