Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Етти соат ичида яна 205 кишида коронавирус аниқланди
29.07.2020 17:03,  
347

2020 йил 29 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 374 (+205) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 190 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 94 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 96 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 11 нафари Андижон вилоятида, қолган 4 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 195 нафар, Тошкент вилоятида 148 нафар, Андижон вилоятида 29 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар ҳамда Фарғона вилоятда 14 нафар, жами 403 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 12 668 (+403) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 9 577 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан