Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёмон санитария ва сувараклар? Хитойдан эвакуация қилинган ўзбекистонлик талабалар карантини ҳақида
10.02.2020 11:24,  
1779

Куни кеча troll.uz каналининг Пекиндан Тошкентга олиб келинган ўзбекистонлик талабаларни изоляция қилган Бўстон санаториясидаги ёмон шароит, талабаларга қилинган қўпол муомала ва бошқа негатив фикрларини бутун мамлакат ўқиди. Дарвоқе бутун мамлакатнинг ўзи ўқимади, уни чет элда ҳам ўқишди. Юқоридаги сарлавҳани мен қўймадим. Бу Хитой ОАВ ларида хитой тилида чиққан мақоланинг сарлавҳаси эди. Хитойларга гап йўқлигида жуда гап топилди-да.

Ўзи аввал бошдан Хитой Ухандан фуқароларини эвакуация қилаётган давлатларга ўзининг норозилигини билдириб келаётган эди. Турли давлатнинг ўз фуқароларини Ухандан эвакуация қилиниши Хитойга билдирилган ишончсизлик сифатида қабул қилишаётган, "биз ўз фуқароларимизни ва чет эллик фуқароларни бирдек ҳимоя қила оламиз" деб турган Хитойнинг иддаоларига билдирилган ишончсизликдек касб этаётган эди гўё. Орада Покистон биз Хитойга ишонамиз ва Ухандан фуқароларимизни эвакуация қилмаймиз, деган баёнотидан кейин хитойликлар ичида Покистон адресга йўлланаётган мақтовлар тўхтамади. Деярли барча ижтимоий тармоқларда Покистоннинг қарорини мақтаб, улар Хитойга ишонч билдирди, деб фикрлар билдирилаётган эди.

Ўзбекистон ҳам аввал бошда олиб келмаймиз, деб туриб, қараса, гап-сўзга қоладиганга ўхшаб қолгандан кейин фуқароларини эвакуация қилди. Ортидан troll.uz нинг мана бунақа пости чиқди. Ана берди худо! Мақолада troll.uz пости таржима қилиниб, бироз таҳлил қилинган. Мақолада "аҳволларингиз шу экан, нима қилар эдингиз, яхши жойда турган талабаларни эвакуация қилиб" деган мужда манаман деб бош чиқариб турибди.

Бундан аввал Бўстондаги инсайдер билан гаплашганим, у сиҳатгоҳдаги шароитлар яхшилиги борасида айтгани ҳақида ёзгандим. Хабарчи ичкарида туриб, шароит ва ҳолатни жуда яхши, деб мақтаган эди. Шу боис troll.uzнинг бундай ёзгани тўғриси менга ёқмади. Кеча мана ОАВ ларида сиҳатгоҳдаги шароит ҳақида фотолавҳа чоп қилинди, кўрган бўлсангиз, аҳвол ёмон эмас. Шунчаки баъзи "оқсуяклар" карантин деганда 5 юлдузлик меҳмонхона шароитини тасаввур қилиши маълум бўлди холос. Энг ёмони хитойликларга кулги бўлганимиз қолди. Сизларга шу керакмиди?

@hujayrauz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан