Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Евроиттифоқ Россияга қарши бешинчи санкциялар тўплами устида иш бошлади
21.03.2022 17:05,  
147

Европа иттифоқи Украинадаги воқеалар туфайли Россияга қарши бешинчи санкциялар пакетини тайёрламоқда ва Россия нефтига эмбарго қўйиш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Reuters ўз манбаларига таянган ҳолда. 

«Биз санкцияларнинг бешинчи босқичи устида ишлаяпмиз ва кўплаб янги номлар таклиф қилинмоқда», дея маълум қилди агентликка европалик юқори мартабали дипломат. 

Россия нефти импортига чекловлар қўйиш ёки қўймаслик масаласи бўйича муҳокамалар 21 март куни, АҚШ президенти Жо Байденнинг Брюсселга режалаштирилган ташрифи олдидан Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишида бўлиб ўтади. 

Агентлик манбаларига кўра, Болтиқбўйи давлатлари, жумладан, Литва нефть эмбаргосини талаб қилмоқда. Германия Европада энергия ташувчилар нархининг юқорилиги сабабли бу йўналишда тезкор чоралар кўриш бўйича иккиланмоқда. Reuters’нинг таъкидлашича, Германия Европа иттифоқининг бошқа мамлакатларига қараганда Россия газига кўпроқ қарам ва Европа иттифоқида Россиядан нефтнинг энг йирик харидори ҳисобланади. 

АҚШ Россиядан энергия ташувчилар импортини тақиқлаб бўлди, Канада ва Буюк Британия ҳам Россия нефтидан воз кечиш режаларини эълон қилди. Европа иттифоқи Россия гази, нефти ва кўмиридан «аста-секинлик билан» воз кечишни режалаштирмоқда ва аниқ муддатларни белгиламади. 

Еврокомиссия 2022 йилда Россия гази истеъмолини учдан иккига қисқартириш ва етказиб беришдан «2030 йилдан анча олдинроқ» воз кечиш мумкин деб ҳисобламоқда. REPowerEU Европа режаси суюлтирилган табиий газ, россиялик бўлмаган етказиб берувчилардан қувурлар импортини кўпайтириш, қайта тикланадиган водород ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва импорт қилиш орқали газ таъминотини диверсификация қилишни назарда тутади. Европа иттифоқи режасининг янгиланган версияси жорий йилнинг май ойида тақдим этилиши кутилмоқда. 

ЕИ Украинадаги воқеалар туфайли Россияга қарши бир нечта санкциялар пакетини жорий қилди. Чеклов чоралари Марказий банк захиралари ва активларига, Россиянинг бир қанча банкларига, шу жумладан ВТБга, технологик маҳсулотлар экспортига, самолётлар ва улар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришга, шунингдек, Европа молия бозорларига кириш жараёнига тегишли бўлди. Активлар ва ҳисобларни музлатишдан иборат шахсий санкциялар россиялик йирик ишбилармонлар, компаниялар топ-менежерлари, амалдорлар ва сиёсатчиларга тегишли бўлди. Россия президенти Владимир Путинга қарши илк бор Европа санкциялари жорий этилди. 

ЕИнинг охирги, тўртинчи чеклов чоралари тўплами янги инвестициялар ва энергетика сектори учун ускуналар етказиб беришни тақиқлашни, шунингдек, Россиядан темир ва пўлат импортига эмбарго қўйишни назарда тутади. 

Ғарб санкциялари фонида Россия валюта операциялари қоидаларини кучайтирди ҳамда АҚШ ва Европа иттифоқининг «мисли кўрилмаган» ва «ноқонуний» санкцияларига жавоб қайтаришга ваъда берди. 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ғарбнинг Россиядан энергия ташувчилар импортига чекловлар қўйиш бўйича муҳокамаларига изоҳ берар экан, бундай ташаббуслар бозор бузилишига олиб келишини айтган бўлса, бош вазир ўринбосари Александр Новак бу каби чоралар нефть нархининг бир баррель учун 300 долларгача кўтарилишига олиб келиши мумкинлигини билдирди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан