Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Иттифоқи ўз ҳудудида Facebook'нинг «рақамли пули»ни тақиқлади
7.12.2019 18:03,  
98

Европа Иттифоқи мамлакатлари молия вазирлари йиғилишида бундай қарорга келишди. Иттифоқ ўз ҳудудида Либра ва бошқа ҳар қандай стейблкоинлардан фойдаланишни тақиқлади, чунки ҳали амалдаги қонунчилик ҳали бунга тайёр эмас, деб хабар қилмоқда Reuters.

Aмалдорлар таъкидлашича, янги тўлов тизимидан фойдаланишда қандай хавф-хатарлар пайдо бўлиши ҳали мавҳум ва шу сабабли ундан фойдаланиш тақиқланмоқда. Европа Иттифоқининг молиявий масалалар бўйича комиссари Валдис Домбровскиснинг айтишича, махсус қонунлар ишлаб чиқиш бўйича тегишли ишлар аллақачон бошланган.

“Биз пул-кредит сиёсатини Facebook каби хусусий компания қўлида қолишини хоҳлаймизми? Менимча, аниқ йўқ. Мен Европа қонун меъёрлари доирасида амал қиладиган ва у жараёнда Франциянинг ҳам иштироки бўладиган оммавий рақамли валюта эмиссиясига қарши эмасман”, - деди Франция молия вазири Бруно Ле Мер.

Ҳозирда Европа Иттифоқи ўзининг криптовалютасини яратиш устида фаол ишлар олиб бормоқда. Aгар анъанавий ҳисоб-китоб ишлари қимматга туша бошласа, бу валютадан фойдаланилади.
Facebook Libra'ни 2020 йилнинг июнида ишга туширишини маълум қилган эди. Бироқ, октябрда лойиҳани Mastercard ва Visa тарк етгандан бери унга қизиқувчилар салмоғи анчагина камайди. Лойиҳани бошидаги 28 та ширкатдан Booking.com, EBay, Stripe, PayPal va Mercado Pago'лар тарк етган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан