Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европарламентнинг беш партияси Лукашенкони сайланган президент сифатида тан олмайди
17.08.2020 22:54,  
269

Тобора кўпроқ Европа мамлакатларидаги етакчи шахслар ва сиёсий арбоблар Лукашенко ҳукуматига нисбатан ишончсизлик билдирмоқда. Аввалига пост совет мамлакатлар Литва, Латвия, Эстония ва Полша президентлар ва ташқи ишлар вазирлари даражасида Беларуснинг амалдаги ҳукуматига нисбатан ишончсизлик билдирди.

Мавзуга доир: «Ё мухолифат билан келиш ёки санкция» — Литва Беларус ҳукуматига ультиматум қўйди

Бугун эса Европарламентнинг бешта партияси етакчилари Беларусда янги ва эркин сайловлар ўтказишга чақирди ва Лукашенкони Европа Иттифоқида нон-грат персона деб атади. 

"Биз Александр Лукашенкони Беларуснинг сайланган президенти деб тан олмаймиз ва уни Европа Иттифоқида нон-грат персона деб ҳисоблаймиз. Биз Белоруc халқининг мустақил кузатувчилар кузатуви остида янги ва эркин сайловлар ўтказилишини талаб қилишини қўллаб-қувватлаймиз", - дейилади бешта партия етакчиларининг қўшма баёнотида.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб беларус сайловларини тан олмаслигини маълум қилди.

 

 

"Дунё Беларус ҳукуматининг ушбу сохта президентлик сайловларидан кейин тинч намойишни зўравонлик билан бостирганини кузатди. Буюк Британия уларнинг натижаларини тан олмайди. Буюк қатағонлар кетидан Буюк Британия ўзининг шериклари билан биргаликда айбдорларни жазолаш учун ҳаракат қилади".

Германия Лукашенко билан мамлакатдаги инқирозли вазиятни ҳал қилиш учун дипломатик каналлар орқали боғланишга ҳаракат қилмоқда, деди мамлакат бош канцлери Ангела Меркел Литва президенти билан суҳбатда.

Аввалроқ душанба куни Германия Вазирлар Маҳкамаси вакили Штефен Зайберт Германия ҳукумати Светлана Тихановская билан музокаралар олиб борганини айтди. Ҳозирча уларнинг таркиби ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан