Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕХҲТ Ўзбекистондаги маҳкумларга инсонпарварлик ёрдамини юборди
15.04.2020 14:16,  
291

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасаларига коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олишда Бош бошқарма томонидан олиб борилаётган ишларга кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди.

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ) матбуот хизмати хабарига кўра, инсонпарварлик ёрдами ўз ичига 15 турдаги турли тиббий ҳимоя (юз ниқоблари, тиббий қўлқоплар, ҳимоя костюмлари, боғлов материаллари), кир ювиш ва шахсий гигиена ҳамда антибактериал воситаларни жамлаган бўлиб, унинг умумий қиймати 180 миллион сўмдан ортиқдир.

Фото: ИИВ ЖИЭББ матбуот хизмати

Ушбу воситалар тарбия колониясидаги вояга етмаган маҳкумлар ва маҳкум аёлларнинг колониясида жазо муддатини ўтаётган махсус контингент учун, шунингдек, ушбу муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга мақсадли равишда етказиб берилди.

ЖИЭББ раҳбарияти жазони ижро этиш муассасаларида COVID-19 инфекцияси кириб келишининг олдини олиш бўйича кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Жон Макгрегорга миннатдорчилик билдирган.

Фото: ИИВ ЖИЭББ матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан